Bollywood Battle
“Bollivud battl” кўрсатуви ҳинд кино оламига ғойибдан саёҳатга чорлайди. Ушбу дастурда энг сара ҳинд фильмларининг қўшиқлари ўзбек актёр ва актрисалари томонидан ижро этилиб, ҳакамлар ва мухлисларга тақдим этилади.
Иштирокчилар ҳинд актрисалари яратган шукуҳни аслидек намоён этиб беришлари талаб этилади. Шунингдек, иштирокчилар бир-бирлари билан рақобатлашиб, рақс техникасидаги мураккаб жиҳатларни чиқариб бериш учун янада мукаммал ижро этишга ҳаракат қиладилар. Бу эса, Болливуд батл рақс “жангини” янада ўзига хос ва юқори даражада чиқишини таъминлаб, мухлислар эътиборини тортиб келмоқда.
Айнан ҳинд актрисадагидек қойиллатиб ижро этган иштирокчигина “Болливуд қироличаси” номига сазовор бўлади.
Кўрсатувни самарали ва қизиқарли ўтишида бошловчилар Дилниёз Ғаффоров ва Гулрух Пирназарованинг ўрни бўлакча.
Сайтимиз ёрдамида ушбу кўрсатувни ҳар бир сонини намойиш вақтини кўра оласиз.
В эфире телеканала Sevimli TV
Seriallar
Bollywood Battle